Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр, Баҳодир Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Санъаткор 2009 йилда «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Ушбу студия фаолияти орқали кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этди.
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди. У нуфузли тадбирлар, шу жумладан, президент иштирок этган байрам шодиёналари, Мустақиллик куни ва Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган концертлар, «Шарқ тароналари», Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллиги ва Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантаналарда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг